“Panorama Airways” МЧЖда парвозлар хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш
Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида “Ўзавиация” агентлигининг директор ўринбосари О. Лим томонидан “Panorama Airways” МЧЖнинг вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.
Ташриф доирасида “Ўзавиация” агентлиги директорининг ўринбосари томонидан авиакомпанияда парвозларни ташкил этиш, ҳаво кемаларга техник хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш фаолияти ўрганилди. Шунингдек, авиакомпания ходимларини шахсий қабули ташкил этилди.
Якуний брифингда парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги стандартларига риоя қилиш бўйича кўрсатмалар ва таклифлар берилди. Авиакомпания фаолияти самарадорлигини ошириш ва уни йўловчи ташувчи авиакомпания сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.