“Ўзавиация” агентлиги вакиллари АТС йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш йиғилишида иштирок этишмоқда
«Ўзавиация» агентлиги вакиллари жорий йилнинг 5-7 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ИКAO - Route Development Group – East Special Coordination Meeting (RDGE-SCM) Европа минтақасининг Шарқий қисми йўналишларини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги минтақалараро мувофиқлаштириш йиғилишида иштирок этишмоқда.
Ушбу тадбир ИКAOнинг Европа минтақаси Шарқий қисмида, шу жумладан Марказий Осиё ва Кавказда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш парвоз йўналишларини ҳамда тармоғини режалаштириш ва ривожлантириш мақсадида ўтказилмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳининг навбатдаги минтақалараро мувофиқлаштириш йиғилишида Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Эрон, Қирғизистон, Мўғилистон, Россия Федерацияси, АҚШ, Тожикистон каби 15 давлат вакиллари, шунингдек, IATA, ICAO Jeppesen халқаро ташкилотлари ҳамда KLM, Air France, Lufthansa, Finnair, Delta Airline авиакомпаниялари вакиллари қатнашмоқда.