“ My Freighter ” МЧЖда парвозлар хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги тадбиркорлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш, ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлашдаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш мақсадида, “Ўзавиация” агетлиги директори Т.Назаров томонидан
“My Freighter” МЧЖнинг вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.

“Ўзавиация” агентлиги директори томонидан авиакомпанияда парвозларни ташкил этиш, ҳаво кемаларга техник хизмат кўрсатиш, ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар ташкиллаштирилганлиги ҳолати  ўрганиб чиқилди. Ташриф давомида авиакомпания ходимларининг шаҳсий қабули ташкил этилди.

Якуний брифингда норматив – ҳуқуқий ҳужжатлардаги  айрим бандларини қайта кўриб чиқиш таклифлари ҳамда парвозлар хавфсизлиги даражасини яхшилаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.