Миср Араб Республикасининг «Red Sea Airlines» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди
«Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 4 февралида «Red Sea Airlines» авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Шарм-эль-Шейх-Тошкент-Шарм-эль-Шейх йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Парвозлар В737 ҳаво кемаcида амалга оширилади.