“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган семинар
Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда «Ўзавиация» агентлиги директорининг ўринбосари O.Lim ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис О.Пўлатовлар йиғилиш иштирокчиларига Қонуннинг мақсади ва кўлами, манфаатлар тўқнашуви тушунчасининг таърифи, манфаатлар тўқнашувининг асосий сабаблари ва унинг турлари билан таништирди.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.