Коррупцияга қарши куришиш-барчамизнинг бурчимиз
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш-барчамизнинг бурчимиз” мавзусида «Ўзавиация» агентлиги директори Т. Назаров раислигида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис О. Пўлатов, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бош инспектори А. Юнусов иштирокида коррупциянинг келиб чиқиши, унинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий зарарлари, коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари тўғрисида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтдилар.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.