Қирғизистон Республикасининг “Тез Жет” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024-йил 22-февралда “Ўзавиация” агентлиги “Tez Jet” авиакомпаниясининг Ўш-Тошкент-Ўш ва Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналишида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиакатновларини амалга оширишга рухсатнома берди. Парвозлар RJ-85 ва MD-83 хаво кемаларида амалга оширилади.