Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун моҳияти “Ўзавиация” агентлиги ходимларига етказилди
2022 йилнинг 2 июнида “Ўзавиация” агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан имзоланган “Инсон аъзолари
ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонуннинг (ЎРҚ–768-сон, 11.05.2022-й.) моҳиятини ходимларга етказиш
ва уларнинг ҳуқуқий онгларини ошириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда авиация тиббиёти бўлими бошлиғи С. Нигматова ва бош юрисконсульт И. Байбуриналар сўзга чиқиб, мазкур Қонуннинг мазмун ва аҳамиятини тушунтирдилар.
Ходимлар чиқишларни диққат билан тингладилар ва қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.