Авиация ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича давлатлараро кенгашнинг 38-сессияси
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари 2021-йил 16-декабр куни виртуал форматда бўлиб ўтган Авиация ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича Давлатлараро кенгашнинг 38-сессиясида иштирок этди.
Сессияда Давлатлараро кенгаш ва халқаро авиация қўмитасининг 30 йиллик фаолиятидаги амалий натижалари ва асосий истиқболли йўналишлари, шунингдек, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) сўнги қарорлари нуқтаи назаридан фуқаро авиациясига тегишли асосий масалалар тақдим этилди.