Инновацион янгилик
«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК томонидан ҚР-код ёрдамида учувчисиз учиш аппаратлари учун тақдим этилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини текшириш хизмати ишга туширилди.
Парвоз учун руҳсат тасдиқланганидан сўнг, аризачи учун мобил қурилмада чоп этилиши ёки сақланиши мумкин бўлган ҚР-кодли рухсатнома берилади.
Мазкур ҚР-кодни сканерлаш ёрдамида маълумотлар ҳолатини текшириш мумкин.
Шу билан бирга, оператор ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги мулоқот ҳам янада осонлашади.
Эслатиб ўтамиз, учувчисиз учиш аппаратлари учун руҳсат олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдалашни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.