ИКАО иштирокида ДАҚ халқаро Форуми
2021 йил 24 ноябрда “Фуқаро авиациясининг тиббий-санитар таъминланишининг масалалари, ўзаро ҳамкорликдаги сабоқлари ва хулосалари” мавзуси асосида Давлатлараро авиация қўмитасининг (ДАҚ) ИКАО иштирокида конференцияси ва авиатиббиёти координацион – консультатив кенгашнинг (АККК) 40-кенгаши бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзавиация” агентлиги, “Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro аeroporti” МЧЖ МСҚ ТУЭК, АЖ “Uzbekistan Airways”, “Узаэронавигация” маркази, АЖ “UZ AERO TECH GROUP” учиш отрядлари шифокорлари, фуқаро авиацияси объектларининг МСЭБ вакиллари иштирок этдилар.
Конференциянинг асосий мақсади мутахассисларнинг биргаликда уюшган ҳарактини кучайтириш, иштирокчи давлатлар Битимининг назорат ва қонун чиқарувчи органларининг жамият соғлиқни сақлаш коридорини (iPack) ташкил этиш бўйича умумий стратегияни ишлаб чиқиш, COVID 19 пандемияси даврида авиация парвозларини тиклаш ва тиббий таъминлаш бўлиб, бунда келажакда ҳаво транспорти соҳасида парвозларни тиббий таъминлаш масалаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Форум гибрид форматда ўтказилди, унда Россия Федерациясининг тегишли илмий текшириш институтларининг ва Марказий тиббий эксперт комиссиясининг мутахассислари ўзларининг қизиқарли илмий докладлари билан иштирок этдилар.
Форум қатнашчилари ўзаро тўпланган тажрибалари билан алмашдилар ва авиация соҳасида парвозларни тиббий таъминлаш йўналиши бўйича янги ғояларни таклиф этдилар. Форум якунида, авиация маъмурияти, жамиятнинг соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа ҳамдўстлик мамлакатларининг тегишли органларига етказиш учун йиғилган масалалар ечими бўйича тадбирлар ва ташаббуслар пакети тузилди.