Ҳурматли ҳамкасблар!

Юртимизга уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам кириб келмоқда. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан кутиб олади. Озод юртнинг обод манзилларида улуғ қадриятларимиздан бири– Наврўз байрамини чексиз қувонч ва катта хурсандчилик билан қарши оламиз.

Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга оширалаётган эзгу ишларимизга омад ёр бўлсин!

Она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод, осмонимиз мусаффо бўлсин азиз дўстлар!

Сизларни “Ўзавиация” агентлиги номидан янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз.