Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 6 декабрь куни “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Конституциявий ҳуқуқ ойлиги” ва “Ҳуқуқий саводхонлик куни”га бағишланган ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тадбирида иштирок этдилар. Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - Ўзбекистон Республикасининг энг юқори норматив-ҳуқуқий ҳужжати ва Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектлар номлари тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари етказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган видеоконференция бўлиб ўтди, унда Агентлик ходимлари иштирок этдилар.