Ҳуқуқий тарғибот
2021 йил 10 декабрь куни "Ўзавиация" агентлиги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда иштирок этдилар. Семинар халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва кўп томонлама шартномада Ўзбекистон Республикасининг иштироки мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича услубий кўрсатмалар қоидаларини қўллаш амалиётидаги долзарб масалаларга бағишланди. Семинар иштирокчилари, шу жумладан "Ўзавиация" агентлиги ходимлари ҳам юқоридаги мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга қониқарли жавоб олдилар ва муҳокама қилдилар.