Хайрия хашари!
Бугун, 2021 йил 21 август куни “Ўзавиация” агентлигида ҳукумат фармойишига (455–Ф, 12.08.2021 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.
Тадбирда “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.
Тадбир давомида Агентликнинг ички ва атроф йўлаклари ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаш ва кесиш ишлари ташкиллаштирилди. Агентликка туташган махалла кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига махалла аҳолисига кўмаклашилди.
Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Миробод филиали ҳисоб рақамига ҳамда “Узавиация” агентлигига бириктирилган Катта олтин тепа махаласи фуқаролари йиғининг ёрдамга мухтож оилаларига жамоанинг бир овозли қарори билан пул маблағлари билан таъминланди.