Халқаро хотин-қизлар кунига табрик!

Бугун Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади.

Агентлик раҳбари ва касаба уюшма қўмитаси раиси ўз сўзларида азиз хотин-қизларни 8 март байрами билан табрикладилар. Раҳбарият томонидан жамоамиз аёллари меҳнаткаш ва тиришқоқлиги билан ажралиб туриши эътироф этилди. Уларга доимо гўзал ғамхўр ва ширинсўз бўлиб қолишларига истак билдирдилар.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди.