«Ўзавиация» агентлиги бош мутахассис-инспектори Гилфанова Марина Евгеневна “Мотабар аёл” кокрак нишони билан тақдирланди
Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан 8 март “Халқаро Хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўътабар аёл” кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Юксак эътироф этилган аёллар қаторида «Ўзавиация» агентлигининг Аэродромларни сертификатлаш бўлими бош мутахассис- инспектори Гилфанова Марина Евгеневна ҳам бор.
Ушбу юксак эътироф билан фуқаро авиация соҳасида 40 йилдан ошиқ фаолият юритаётган «Ўзавиация» агентлиги инспектори Гилфанова Марина Евгеневнани муборакбот этамиз.