Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармаси вакиллари билан учрашув.
Бугун, 10 октябрь куни "Ўзавиация" агентлиги директори Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармаси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига қилган давлат ташрифи давомида келишилган келишувлар доирасида "Ўзавиация" агентлиги ва Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармаси ўртасида Келишувни амалга ошириш Дастури имзоланди.
Шунингдек, икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.