Ёшлар билан учрашув
“Ўзбeкистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини амалга ошириш доирасида «Ўзавиация» агентлиги директори Т.Назаровни ва Агентликнинг ёшлари билан “Етакчи ва ёш ходимлар” шиори остида учрашув ўиказилди. Учрашувда директор ўринбосари О.Лим ва Касаба уюшмасининг аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда ёш ходимларнинг малакасини ошириш, чет тилини билиш даражасини ошириш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув самарали бўлиб, бундай учрашувларни ҳар ойда бир марта ўтказишга қарор қилинди.