Давлат байроғи куни
2022 йил 18 ноябр куни “Ўзавиация” агентлигида Ўзбекистон Республикаси давлат Байроғи куни муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида тадбир ташкил этилди. Давлатимиз, миллатимиз ифтихори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.
Тадбир давомида давлат байроғи мазмун-моҳияти ва уни мадҳ этувчи махсус видеороликлар намойиш этилди. Тадбирда ёшлар фаол иштирок этишди. Тадбир барча учун қизиқарли тарзда бҳўиб ўтди.