Ўзбекистон ва ИКАО муносабатлари янги босқичга ўтмоқда
ИКАО стандартларини Ўзбекистон қонунчилигига тадбиқ этишда хамрокликни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси директори Николас Ралло ва ИКАОнинг Бош қароргоҳи Аэронавигация бюроси бошлиғи Марко Меренснинг Ўзбекистонга расмий ташрифи жорий йилнинг 30 январь 2 февраль кунлари амалга оширилди.
30 январь куни ИКАО вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Махкамов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон ва ИКАО муносабатларини кейинги босқичга ўтказиш учун расман асос яратиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш учун дастур ишлаб чиқиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ўртасида бошқарув хизмати тўғрисида келишув” имзоланди.
Келишув асосида парвозлар ҳавфсизлиги назорати, хавфсизликни бошқариш тизими, фақаро авиацияси ташкилотлари операцион фаолияти, авиация ходисалари ва индидентларни текшириш каби йўналишларни янада ривожлантиришга қаратилилан лойиҳалар амалга оширилади.