“Коррупцияга қарши кураш – ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир”
Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида «Ўзавиация» агентлиги директори Т. Назаров раислигида “Коррупцияга қарши кураш – ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бош мутахассиси Ниёзхуджаев Қ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Н. Комилов ва «Ўзавиация» агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси О. Пўлатов Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтдилар.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.