Бир бўлсак- коррупцияни енгамиз.
Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
33 йиллиги муносабати билан «Ўзавиация» агентлиги директори ўринбосари О. Лим раислигида “Бир бўлсак- коррупцияни енгамиз” мавзусида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда «Ўзавиация» агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси О. Пўлатов ҳамда марифат тарғиботчиси жамияти аъзоси, сиёсий шархловчи, доктор, профессор ва «Шуҳрат» медали соҳиби Қ. Каримбеков мустақилликнинг 33 йилларида эришилган ютуқларимииз ва Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтдилар.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.