Ўзбекистон ва ИКАО ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди
“Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 2024 йил 18 июнь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасинининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш доирасида ИКАО ва “Ўзавиация” агенлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар Режаси имзоланди.
Режанинг амалга оширилиши Франция авиация маъмурияти (DGCA), Франциянинг авиация ходисаларини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таҳлил қилиш Бюроси (BEA), АҚШ авиация маъмурияти (FAA), АҚШнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий кенгаши (NTSB) ҳамда ACI/ACI-EUROPE, IATA, Airbus, Boeing ва Жаҳон Банки каби хамкорлар билан хамкорликда амалга оширилишига келишиб олинди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ИКAОга аъзо давлатлар ичида COSPA дастуридан фойдаланаётган биринчи давлат ҳисобланади.