Беларуснинг «БEЛАВИА» авиакомпанияси Ўзбекистонда мунтазам парвозларни бажариш учун рухсат олди
«Ўзавиация» агентлигининг ҳаво хабарлари тўғрисидаги Беларус Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳукуматлараро Битимга асосан Беларус Республикаси «БEЛАВИА» авиакомпаниясининг Минск-Тошкент- Минск йўналиши бўйича рейсларни амалга оширишга 2020 йил 22 май № 5-К-сонли Фойдаланишга рухсат берилди.
Авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун Боэинг 737 ва Эмбраэр Э195 самолётларини эълон қилди. Дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига 2 марта парвозлар амалга оширишини режалаштирмоқда.