Қарши халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлиги ҳолати
22-23 июль кунлари “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров Қарши халқаро аэропортига ташриф буюрдилар. Қарши аэропортига ташриф давомида парвозлар хавфсизлиги таъминланиши масалалари ўрганилди ҳамда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қарши халқаро аэропортининг ходимлари билан ўтказилган учрашув давомида парвозлар хавфсизлигини ошириш, мутахассис кадрларни тайёрлаш масалалари ҳамда йўловчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппартларини олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланганлиги тўғрисида ахборот бериш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида парвозлар хавфсизлиги даржасини ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.