Айрим Яқин Шарқ давлатлари фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга авиатранзити вақтинча чекланди
2021 йил 17 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқаролари–транзит йўловчиларнинг Беларусь Республикаси ҳудудига киришига ҳамда уларга авиачипталар сотилишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган резидент авиакомпаниялар томонидан мазкур давлатлар фуқаролари–транзит йўловчиларга сотилган авиачипталар аниқланган тақдирда, ушбу йўловчиларга чипта пули белгиланган тартибда жарима қўлламаган ҳолда қайтарилиши лозим.
Мазкур чекловлар Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон давлатларининг дипломатик паспорт ёки Беларусь Республикасида доимий яшаш учун берилган яшаш гувоҳномасига эга фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.