Аэродромлардан фойдаланиш ва хавфсизлигини назорат қилиш мавзусида ИСАО семинари

2024 йил 17-19 июнь кунлари ИСАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси ва давлатлараро авиация қўмитаси (ИАС) билан биргаликда "Аэродромлардан фойдаланиш ва хавфсизлигини назорат қилиш" мавзусида семинар ўтказилади. Семинар пойтахтимиздаги Ситй Паласе меҳмонхонасининг конференциялар залида бўлиб ўтади ва аэродромлардан фойдаланишни назорат қилиш, ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланади.

Семинар иштирокчилари аэродромларни назорат қилишнинг энг яхши амалиётлари ва энг янги тенденцияларини муҳокама қилиш, шунингдек, турли мамлакатлар мутахассислари билан тажриба алмашиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар. Тадбир давомида фуқаро авиацияси соҳасидаги долзарб мавзулар ёритилиб, парвозлар хавфсизлигини таъминлашга замонавий ёндашувлар тақдим этилади.