А41 ИКАО Ассамблеяси доирасидаги учрашувлар
2022 йил 3 октябрда ИКАО Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг А41 Ассамблеяси доирасида Ассамблеядаги Ўзбекистон вакили - “Ўзавиация” агентлиги Директори Т.А. Назаровнинг ИКАО Президенти, ИКАО Бош котиби ва ИКАО минтақавий идораси Директорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда фуқаро авиациясини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистонда фуқаро авиацияси соҳасида ИКАО томонидан режалаштирилган аудит ўтказилиши муҳокама қилинди.