9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида “Коррупция миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида “Ўзавиация” агентлигининг директор ўринбосари О. Лим раислигида давра сухбати бўлиб ўтди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис
О. Пўлатов хамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими
А. Бердиев иштирок этиб, улар коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар, унинг зарарли оқибатлари ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар ҳақида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтдилар.
Тадбир давомида Юристларни малакасини ошириш маркази томонидан ташкил қилинган “Коррупцияга қарши курашиш” курси бўйича малакасини оширган ходимларга Сертификатлар топширилди.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.