8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!
Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.
“Ўзавиация” агентлигида Конституциянинг 30 йиллиги мунособати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармойиши билан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими ўтказилди.
Мазкур эсдалик нишони “Ўзавиация” агентлиги директорининг ёрдамчиси Гулямов Рустам Джалалитдиновичга тантанали равишда топширилди.
Мукофотланган юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишини билдирди.