30 июн ёшлар куни

28 июнь куни “Ўзавиация” агентлиги ходимлари Тошкент Давлат Транспорт Университети талабалари билан учрашувда иштирок этишди, учрашув Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси, Наримов Икром  Шерматович бошчилигида ўтказилди.

Учрашувда И.Наримов Транспорт прокуратураси томонидан ёшлар манфаати йўлида олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб бердилар. Университет талабаларини иш билан таъминлаш масаласида суҳбат ўтказди, шунингдек, келажак ёш мутахассисларга фотиха сўзларини айтди.

Келажак ёш мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотлар томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Учрашув якунида И. Наримов ёшларга уларнинг барча ишларида ёрдам беришга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтдилар.