2021 йил учун фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари
2022 йил 28 январ куни “Ўзавиация” агентлиги томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари”га бағишланган йиғилиш уюштирилди.
Йиғилишда “Ўзавиация” агентлигининг бўлимлар раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси авиакомпанияларининг раҳбарияти вакиллари ва ҳаво кемалар сардорлари, “Ўзаэронавигация” маркази вакиллари, тиббий-учиш эксперт комиссияларнинг шифокор-экспертлари ва парвоз бўлимлари шифокорлари иштирок этишди.
Йиғилишда парвоз бўлимлари шифокорлари ва “Ўзавиация” агентлиги МТУЕК раисининг 2021 йилги комиссиялар орасидаги даврда авиация ходимларини диспансер кузатув натижалари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини 2021 йилда 2020 йилга нисбатан тиббий кўригидан ўтказиш натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, парвозларни тиббий таъминлаш, авиация тиббиёти бўйича ёш кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларининг соғлиғи ва учиш учун узоқ умрини сақлашга қаратилган соғломлаштириш ва профилактика тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда 2022 йилга мўлжалланган фуқаро авиациясида парвозларни тиббий таъминлашга қаратилган вазифалар ва тавсиялар белгилаб олинди.