18 ноябр - Давлат байроғи қабул қилинган кун

Бугун 2023 йил 17 ноябр куни “Ўзавиатсия” агентлигида, Бошланг’ич касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар етакчиси бошчилигида Ўбекистон Республикаси давлат байрог’и қабул қилинганлигини 32 йиллиги арафасида ма’навий-ма’рифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Ўзавиатсия” агентлиги директори Т.Назаров иштирок этдилар ва Давлат байроғи қабул қилинган куни билан йиғилиш қатнашчиларини қутладилар.

Табрик сўзидан сўнг Директор маслаҳатчиси томонидан давлатимиз рамзи бўлган байроқ ҳақида тақдимот кўринишида асосий тушунчалар берилди.

Тадбир якунида “Ўзавиатсия” агентлиги Бошланғич касаба уюшмаси раиси Н.Югай ҳамда Ёшлар етакчиси Л.Шорасулова томонидан совринли тест синовлар ўтказилди.