2024 йилнинг 10 сентябрь куни «Ўзавиация» агентлиги ва “Қозоғистон Авиация маъмурияти” АЖ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокида “Евросиё Фуқаро Авиацияси Конференцияси”ни (EACAC - EuraAsian Civil Aviation Conference) ташкил этиш бўйича қўшма ташаббус, шунингдек парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Дастлабки босқичда EACAC норасмий идоралараро техник ташкилот бўлиб, авиация маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг келажакдаги контсепциясини муҳокама қилиш, қўшма қарорлар қабул қилиш ва умумий консенсусга келиш имконини беради. EACAC халқаро майдондаги мавқеимизни мустаҳкамлаш ва фуқаролик авиацияси соҳасида қўшма давлатлараро ташаббуслар учун асос яратишда маслаҳат платформасини яратади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Евроосиё фуқаро авиацияси конференциясини EACAC ташкил этиш ташаббуси тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар.