Халқаро форум!
Самарқанд шаҳрида “Аэронавигация хизматларини жорий этиш” (ANSISG-Air Navigation Services Implementation Support Group/06) ва “Учувчисиз тизимлар парвозларини ташкил этиш” (UTM U-Space, Urban Air Mobility) бўйича Европа ва Шимолий Атлантика ИКАО гуруҳининг 6-халқаро йиғилиши форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Форумни “Ўзавиация” агентлиги директори
Тохир Назаров очиб берди. Сўнг ИКАО ташкилотининг вакили Свен Халле ИКАО норматив ҳужжатларидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.
Тадбир якунида йиғилишда иштирок этган хорижий мамлакатлар вакиллари ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тақдим этишди.
Тадбир ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтди.