Xotin - qizlar bayrami bilan tabriklash marosimi!
Бугун Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Ўзавиация" агентлигида 8-март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди ва унда эркаклар жамоаси аёл ходимларни байрам билан табриклади.
Агентлик раҳбарияти ва агентлик касаба уюшма қўмитаси вакиллари хотин-қизларни юксак профессионаллиги ва самарали меҳнати, бой тажрибаси ва юксак ташкилотчилик маҳорати учун миннатдорлик билдирди. Таъкидландики, фуқаро авиацияси саноати нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда энг жадал ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб, бу ўз навбатида хотин-қизлар фаолиятининг жамиятдаги салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, халқаро хотин-қизлар куни шарафига Агентлик раҳбарияти ва касаба уюшмаси қумитаси томонидан барча аёл ходимлар тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу байрам юртимиз аёлларига азиз ва яқин инсонларининг эътибор ва ғамхўрлиги, янги куч-қувват ва ҳаётий қувват эвазига кўтаринкилик олиб келади.