Аналитический доклад по итогам года

2023 йил давомида “Ўзавиация” агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

  1. 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар

Ўзбекистон Республикасида 14 та авиакомпания (2022 йил 9 та), 11 та аэродром (Андижон аэродромининг учиш-қўниш йулагида реконструкция ишлари кетмоқда) (2022 йил 12 та), 2 та қўниш майдончалари (Зомин ва Сўх), 3 та Ўқув-машқ маркази (2022 йил 2 та), 6 та ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти ва 3 та фуқаро авиaцияси ҳаво кемаларини таъмирлаш корхоналари фаолият олиб бормоқда.

“Ўзавиaция” агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қуйидагилар амалга оширилди, жумладан:

  1. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан доимий мониторинг механизми доирасида 2023 йилнинг 17 - 29 май кунлари навбатдаги Аудит текшируви 8 йўналиш буйича ўтказилди ва ижобий натижага эришилди (умумий кўрсатгич 62.57 %).
  2. 25та сертификaция текшируви ўтказилиб, шундан фуқаро авиaциясига тегишли бўлган аэродромларда 9 та сертификaция текшируви амалга оширилган бўлиб, мазкур сертификaция текширувларида 135 та камчилик аниқланиб, улар юзасидан 5 та инспекторлик тақдимномалари киритилган, эксплуатантлар (авиакомпания) 8 та сертификaция текшируви ўтказилиб,  1 та “O‘zaeronavigatsiya” DUK ўқув-машғулотлар маркази, 6 та янги авиакомпаниялар (“My Freighter” МЧЖ, “Tashkent Аir” МЧЖ, “SILK AVIA” МЧЖ, “AZIA Union Airlines” МЧЖ, “Uz Aero Tech Group” МЧЖ, “Шарқ Авиа” МЧЖ)га эксплуатант сертификати берилди ва 1 та авиакомпания (“Uzbekistan Heleсopters” МЧЖ) эксплутант сертификати узайтирилди, текширув даврида жами 110 та камчилик аниқланган бўлиб, парвозлар хавфсизлигига хатар соладиган камчиликлар аниқланмаган, техник хизмат кўрсатувчи ташкилотларида ҳам та сертификaция текшируви ўтказилиб, 74 та камчилик аниқланиб, 3 та техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати расмийлаштирилган, текширувларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва доимий назорати йўлга қўйилган.
  3. 3.24та инспекция текшируви ўтказилган, 8 та фуқаро авиaцияси эксплуатантларида (авиакомпания), 6 та техник хизмат кўрсатиш ташкилотида ва 10 та учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш йўналишидаги ташкилотда инспекция текшируви ўтказилган.  Инспекция тадбирлари жараёнида жами 86 та камчилик аниқланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва назоратга олинган.
  4. 4.12та фуқаро авиaцияси объектларида авиaция хавфсизлиги бўйича сифат назорати текшируви ўтказилган, аэропортларда авиaция хавфсизлиги тизимларида 65 та номувофиқликлар аниқланган ҳамда текширув якуни бўйича тегишли ҳисоботлар тайёрланган ва фуқаро авиaцияси объекти раҳбарларига камчиликларни бартараф этиш учун юборилган. Режадан ташқари “Мўйноқ” ва “Зарафшон” аэродромларида 2 та инспекция тадбирлари ўтказилди, натижада 37 та номувофиқлик аниқланди ва уларни бартараф этишга қаратилган тегишли тавсиялар берилди.
  5. 5.5та авиакомпанияда маршрутлар бўйича текширув ўтказилиб парвозлар хавфсизлигига хатар соладиган камчиликлар аниқланмаган.
  6. 6.ИКАО стандартига мувофиқ фуқаро авиaцияси аэродромларига парвозларни амалга ошираётган хорижий давлатлар ҳаво кемалари эксплуатантларида инспекция 24 та перронда текшируви ўтказилган (“Salam Air”, “Air Arabia Abu Dhabi”, “Azimut”, “WizzAir Abu Dhabi”, “China Southern”, “Zhejiang Loong Airlines”, “Ut Air”, “FlyNas”, “Georgian airlines”, “Red Sea”, “Fly Egypt”, “MNG”, “Jazeera”, “Aero Nomad”, “Fly Dubai”, “Zagros”, “Air Cairo”, “Asiana”, “Aerologic”, “Heston”, “GetJet”, “Smartlynx”, “Korean”, “Nile Air”).
  7. 7.Ўзбекистон Республикасига Мунтазам авиақотновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 6та Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Шунингдек, мунтазам парвозларни амалга оширишлари учун 16 та хорижий авиакомпанияларнинг аризаларига асосан, амалдаги эксплуатацион рухсатномаларига 7 та янги йўналишлар ва 140 та янги ҳаво кемалари киритилди.

  1. 8.Фуқаро авиaцияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун ҳисобот даврида “Ўзавиaция” агентлигининг расмий веб сайти орқали (www.uzcaa.uz) умумий ҳисобда 4 974та сўровнома келиб тушган ва 3 791 та тегишли рухсатномалар расмийлаштирилган.
  2. 9.Фуқаро авиaцияси авиаходимларига (учувчилар таркиби, ҲҲБ диспетчерлари, муҳандис-техник таркиб ва хизмат кўрсатувчилар) 433 та гувоҳномалар, 388 та малака белги ва тоифалар, 201 нафар авиаходимлари гувоҳномаларига инглиз тили/СПЛ/АТПЛ қўшимча варақалари берилди, 31 та гувоҳномалар алмаштирилди ва 607 та гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилди.
  3. 10.19та ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномалари, 82 та ҳаво кемаларига учишга яроқлилик сертификатлари, 14 та шовқинлар бўйича сертификатлари, 19 та радио жиҳозлар бўйича сертификатлари берилди.
  4. 11.1510та янги қурилаётган объектларни баландликлари ўрнатилган тартибда келишилди ва умумий ҳисобда 115 та рухсатнома расмийлаштирилган.
  5. Соҳадаги асосий кўрсаткичлар бажарилиши ва йил якуни билан кутилиши

Экспулатант сертификатини олиш мақсадида “Ўзавиация” агентлигига мурожаат қилган номзод “SAM AIR” компаниясида жорий йилнинг 18-22 декабрь кунлари сертификатция тадбирини ўтказиш. Сертификация натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасида авиакомпанияларнинг сони 14 тадан 15 тага кўпайиши кутилмоқда. 

III. Соҳа фаолиятини рақамлаштириш.

Фуқаро авиация агентлигида 2023 йил учун
«Ахборот-коммуникасия технологияларини жорий етиш
ва ривожлантириш буйича» чора тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва тасдикланди.

«Ўзавиация» агентлигида 2023-йил учун ахборот
ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқилди, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан келишиш тарзда тасдиқланди.

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан келишиш тарзда Ўзбекистонга бир марталик (чартер) парвозларни амалга ошириш учун сўровномаларни тақдим этиш ва рухсатномалар бериш янги тизимини техник топишириқ ишлаб чиқилди. Техник топишириқ асосида
«Бир марталик парвозларга рухсат бериш» ахборот тизими яратилди
ва ишга туширилди.

Киберхавфсизлик маркази мутахассислари ва ишлаб чиқувчи билан биргаликда кибертаҳдидларга қаршилик даражаси ошишини ҳисобга олган ҳолда расмий веб-сайт платформасини янгилаш бўйича ишлар олиб борилди.

ИКАО халқаро аудитига тайёргарлик кўриш мақсадида Агентлик мутахассислари учун қўшимча оргтехника ва компютерларни харид қилиш ва ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилди.

 

  1. 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар
  2. Жорий йилда ўтказилган ИКАО аудити натижаларига кўра
    8 йўналиш буйича аниқланган номувофиқликларни (умумий ҳисобда 252 номувофиқлик) бартараф қилиш мақсадида чора-тадбирлар Режасини сифатли ишлаб чиқиш ва ўз вақтида ИКАО ни бу хақда хабардор қилиш.

 

  1. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш бўйича

Мазкур Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзавиация” агентлигида 2023 йил хисобот даврида фуқаролардан келиб тушган хатлар, мурожаатлар ва аризалар таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида 2023 йил “Ўзавиация” агентлигига 76 та мурожаат келиб тушгани аниқланди.

Шулардан:

3таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали;

таси электрон почта орқали;

29 таси ёзма почта орқали;

6 таси расмий веб-сайт келиб тушган.

Юқоридаги мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига асосан ўрнатилган муддатларда кўриб чиқилган.

Дата обновления страницы: 10.06.2024 15:16:00

Версия для печати