Заҳириддин Муҳаммад Бобур - буюк ўзбек шоири ва мутафаккири

Бугун буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи, давлат арбоби, бобурийлар сулоласи ва империяси асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги нишонланмоқда.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўзбекистон тарихида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий каби сиёсат ва ҳарбий арбоблар билан бир қаторда туради. Ҳиндистонда Бобурийлар салтанатини барпо этган темурий шаҳзода ўз Ватанининг содиқ фарзанди бўлиб, умрининг охиригача унинг фаровонлиги учун курашди, она шаҳри Андижон билан дипломатик ва дўстона алоқалар ўрнатишга интилди.

Бугун андижонликлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини фахр билан тилга олиб, унинг хотирасини эъзозламоқда. Унинг шарафига президент қарори билан Андижон аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.