ЕХҲТ Котибияти томонидан ўтказилган семинар
2021 йил 18 март куни Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Котибияти томонидан “ЕХҲТ худудида вакцина паспортларини тадбиқ қилиш истиқболлари” мавзусида “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида онлайн семинар ўтказилди.
Ушбу тадбирда тегишли халқаро ташкилотлар (ICAO, IATA ва бошқалар), шунингдек, вакцина паспортларини жорий этиш жараёнида бўлган чегара қўшинлари идоралари вакиллари қатнашишди. Тадбирда “Ўзавиация” агентлигидан Авиация тиббиёти бўлими бошлиғи Нигматова С.И. иштирок этди.
Семинарда халқаро ташкилотлар ва дунёнинг кўплаб давлатлари вакиллари ўз чегараларини хавфсиз қайта очиш ва миллий ва глобал иқтисодиётни ривожлантириш хамда туризмни ривожлантириш мақсадида COVID-19га қарши эмланганликни тасдиқловчи сертификатни хаётга тадбиқ этиш ғояси мухокама қилинди.