Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир тадбирлар
“Ўзавиация” агентлиги Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ҳамда агентлик Касаба уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сон қарорига мувофиқ “Ўзавиация” агентлигида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ижтимоий ўрганишлар ва таҳлиллар олиб бориш мақсадида 3-март куни хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ижтимоий ўрганишлар ва сўровлар ўтказилиши ташкиллаштирилди.
Хотин-қизлар ўртасида гўзал табиат бағрида ва сокин муҳитда психологик тренинг ўтказилди. Бу эса ишда унумдорликни оширишда, оилаларда хотиржамликни таъминлашда, юқори кайфият билан мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этади.