Халқаро семинар
«Ўзавиация» агентлиги мутахассислари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган “Можароли ҳудудлар устидан ёки яқинидан парвозларни амалга оширишда хавфни баҳолаш” мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этишмоқда.
Семинарнинг асосий мақсади авиация саноатининг барча соҳалари ўртасида умумий ёндашувни ишлаб чиқиш ва фуқаро авиацияси учун хавф туғдирувчи омилларни олдини олишдан иборат.