“Wizz Air Abu Dhabi ” авиакомпаниясига Абу Даби – Тошкент – Абу Даби йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

   Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида 2022 йил 30 августда “Ўзавиация” агентлиги томонидан
Wizz Air Abu Dhabi” авиакомпаниясига 2022 йил 30 августдаги
16-К-сонли Ўзбекистон Республикасига Абу Даби – Тошкент –Абу Даби йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Эксплуатацион рухсатномаси берилди.

   “Wizz Air Abu Dhabi” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни Airbus 321 ҳаво кемаларида амалга оширишни режалаштирмоқда.