Саволномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш,бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6314-сонли Фармонида белгиланган топшириқларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида, “Ўзавиация” агентлиги томонидан текшириш бўйича саволномалар ишлаб чиқилди.
Саволнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил билан келишилди, “Ўзавиация” агентлиги директори томонидан тасдиқланди ва “Ўзавиация” агентлигининг расмий wеб-сайтига жойлаштирилди.