Ўзбекистон ва Хитой авиация маъмуриятлари ўртасида хамкорликнинг янги босқичи
“Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров бошчилигидаги делегация 17-21 июнь кунлари, Хитой Халқ Республикаси авиация маъмурияти мезбонлик қилган халқаро тадбирда иштирок этди.
Тадбир доирасида икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тегишли ҳужжат имзоланди. Хужжатга асосан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган авиакомпаниялар сони ҳар бир томондан 3 тадан 6 тага оширилди ҳамда тайинланган авиакомпанияларга икки давлат ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томондан ҳафтасига амалдаги 15 тадан янги келишув бўйича 50 тага ошириш, яъни икки мамлакат ўртасидаги ҳафталик мунтазам йўловчи авиақатновлари сони жами 100 тага етказиш ҳуқуқи берилди.