Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи куни
18 ноябрь – халқимиз учун алоҳида сана, мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва азалий анъаналарини ифодаловчи Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасдиқланган кун. Бу рамз авлодларни бирлаштириб, тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик истагини акс эттиради.
Ўзбекистон байроғи миллий маънавият ва ифтихор ифодаси бўлиб, ҳар бир фуқарони давлатчиликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ундайди. Бу кун бизларга умумий қадриятларимиз, бирдамлигимизни, Ватанимиз келажаги учун масъулиятни эслатади.