Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

Ҳурматли ҳамкасблар!

Бугун — 21 октябрь, юрагимизга яқин, ғурур ва фахр туйғуларини уйғотувчи муҳим сана — Ўзбек тили байрами куни!

Ўзбек тили — халқимизнинг бебаҳо бойлиги, миллий ғуруримиз, тарихимиз ва маънавиятимизнинг асоси саналади. Ушбу муқаддас тил орқали биз аждодларимиз меросини асраймиз, келажак авлодга маънавий бойликни етказамиз.

Тил — миллат кўзгуси. Ўз она тилимизга эҳтиром билан қараш, уни севиш ва ривожлантириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.

Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Она тилимиз — Ўзбек тилининг шаъни доимо баланд, мақоми юксак бўлсин!