“Ўзавиация” агентлигининг Апелляция кенгаши тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сонли қарори ижросини та’минлаш мақсадида “Ўзавиация” агентлигида апелляция кенгашини ташкил этиш тўғрисида буйруғи чиқарилди.
Апеллация кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш;
мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;
мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.
Апелляция кенгаши ҳақида тўлиқ ма’лумотларни “Ўзавиация" агентлиги веб-сайтида (https://www.uzcaa.uz/ru/menu/apelljatsionnyj-sovet) танишингиз мумкин.