«Ўзавиация» агентлигида Тадбиркорларнинг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини оширишга оид семинар – тренинги бўлиб ўтди

2025 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш доирасида «Ўзавиация» агентлигида тадбиркорларнинг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини оширишга оид қаратилган семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Семинар ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, назорат органининг текширувлар ўтказишдаги ваколатлари тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар 2022 йил 22 февралдаги Вазирлар Маҳкамасининг 86-сон қарори 57-иловасига мувофиқ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификатини олиш талаблари билан таништирилди. Шунингдек, электрон лицензиялаш тизими орқали ариза топширишда юзага келадиган масалалар ва ундириладиган тўлов миқдори муҳокама қилинди.

Кўтарилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.