«Ўзавиация» агентлигида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида «Ўзавиация» агентлиги директори ўринбосари О. Лим раислигида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис О. Пўлатов ва ЎзЛиДеП Сиёсий таълим марказининг раҳбари Н. Алимов иштирокида порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатни суистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтдилар.
Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро авиацияси ташкилотлари масъул ходимлари авиация йўналишини коррупциясиз соҳага айлантириш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.